Вакансия! Турк, тожик ва украин тиллари таржимонларини штатдан ташқари ҳамкорликка таклиф қиламиз. 01.12.2015 й. ...>>> Акция! Абитуриентлар учун 20% ЧЕГИРМА! 25.06.2015 г. ...>>>
Ўзбекистон ва МДХнинг бошқа давлатларида тайёрланган нотариал таржималар кучга эгами?
САВОЛЛАР-ЖАВОБЛАР
MEGA GLOBUS Бюро переводов
Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа давлатларида тайёрланган нотариал таржималар кучга егами? ...>>>
Апостил нима ? Уни қайерда қўйилиши мумкин? ...>>>
MEGA GLOBUS Бюро переводов
Безымянная страница
Жавоб: «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар буйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция»нинг 13 - моддасидан кўчирма келтирамиз. Имзолаганлар: Армения Республикаси, Беларуссия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси, Украина (Минск, 22 - январь 1993 й.)
13 - модда. Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги 1.Аҳдлашувчи Томонларнинг бири ҳудудида тайёрланган ёки ўрнатилган шаклда ва ўз ваколати доирасида махсус вакил шахс ёки муассаса томонидан гувоҳланган ва гербли муҳр босилган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида ҳеч қандай қўшимча тасдиқлашсиз қабул қилинади
2. Аҳдлашувчи Томонлар бири ҳудудида расмий ҳужжат деб кўриладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида расмий ҳужжатларнинг исбот кучи сифатида ишлатилади.
Апостиль нима ? Уни қаерда қўйилиши мумкин?
Жавоб: Википедияда ёзилишича: «Апостиль ( фр. Apostille)» - легаллаштириш шаклини тан оладиган давлатлар ҳудудида кўрсатиш учун ҳужжат қонунийлигини ҳақида маълумотларнинг халқаро стандартлаштирилган тўлдириш шакли. «Апостиль» штампи фақат давлат намунали ҳужжатлар аслига қўйилади», содда қилиб айтганда Апостиль - бу бошқа давлатга чиқишингизда Сизнинг ҳужжатингиз ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган расмий шакл ( Гаага Конвенцияси ( 5- октябр 1961й.) қатнашчилари бўлган давлатлар кўзда тутилган). Ўзбекистонда апостиль қўйиш ваколатига эга муассасалар: Судлардан, адлия органлари ва муассасалардан чиқаётган расмий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги «Апостиль» қўяди. Прокуратура, тергов ва дастлабки тергов органларидан чиқаётган расмий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Апостиль» қўяди. Таълим ва фан соҳалари ташкилотларидан чиқаётган расмий хужжатларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази «Апостиль» қўйиш ваколатига эга. Барча бошқа расмий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги «Апостиль» қўяди.